Жаҳон | 15:41 / 15.06.2018
10736
2 дақиқада ўқилади

«Трамп инжиқликлари». НАТОнинг сиёсий жиҳатдан бузилиб бўлгани айтилди

Фото: РИА Новости

НАТОнинг Брюсселдаги кейинги саммити арафасида Шимолий Атлантика альянси парадокс билан тўқнаш келди: НАТО ҳарбий нуқтаи назардан яхши ҳолатда, бироқ сиёсий жиҳатдан - альянс бузилган. Бу ҳақда Британиянинг The Times газетаси шарҳловчиси Эдвард Лукас ёзмоқда.

Лукас таъкидлашича, НАТОнинг Шарқий Европадаги миссияси - бу Россия ҳарбий тажовузкорлигини тийиб туриш. Бироқ, ҳарбий альянсда Болтиқбўйи давлатларида бундай тийиб туриш учун кучлар етарли эмас, дея кўрсатади муаллиф. Хусусан, бу ҳудуддаги ҳарбий контингент 25 мамлакатдан бўлган атиги бир неча минг кишини ташкил этади, аммо ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳамда флот қўллаб-қувватлови йўқ.

Шу билан бирга, Россиядан ташвишда бўлган, НАТОга кирмайдиган Финляндия ва Швеция мудофаага харажатларни оширмоқда, ўзининг тайёргарлик даражасини кўтармоқда ҳамда АҚШ билан қалин алоқаларни йўлга қўймоқда. Лукаснинг ёзишича, ғарбий альянсдаги кайфият анча асабийдир, аммо бунга Россия президенти Владимир Путин эмас, балки АҚШ етакчиси Дональд Трамп сабабчи.

Трамп йил охирига қадар КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан муваффақиятли учрашув тажрибасини Путин бўйича ҳам такрорлашга умид қилмоқда, дея қўшимча қилган The Times шарҳловчиси. Унинг сўзларига кўра, Трампнинг «инжиқликлари» НАТО бузилишига ва Кремлга сигналга олиб келиши мумкин. Россия эса, Қўшма Штатлар ўз дўстлари учун урушиш ниятида эмаслигига ишонч ҳосил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров НАТОнинг Афғонистондаги ҳаракатлари ташвишга сабаб бўлаётганини айтганди

Мавзуга оид