Украина ЖЧ-2018 нега трансляция қилинаётганини тушунтириб берди
Украина Россиядаги ЖЧ-2018 ўйинлари нима сабабдан трансляция қилинаётганини тушунтириб берди. Бу ҳақда Украина Миллий телерадиокомпанияси раҳбари Зураб Аласания айтиб ўтган.
«Украина телеканаллари томонидан Россиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионати тўлиқ тўпламини кўрсатишга бўлган ҳуқуқларни харид қилиш тўғрисидаги қўшимча келишув, Украина Миллий телерадиокомпаниясига 2022 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган Қатарда трансляция ишларини амалга ошириш имконини беради», - дея ёзган Аласания фейсбукдаги ўз саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Украина Миллий телекомпаниясининг Европа эфирга узатувчилар иттифоқи олдидаги қарзи 2016 йилдан бери йиғилиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Россия ҳаммасини қайтариши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:14
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
19:21
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
14:22