Жаҳон | 19:10 / 16.06.2018
11709
2 дақиқада ўқилади

Порошенко Макрондан Россияга босимни кучайтиришни сўради

Фото: Wikimedia Commons

Украина президенти Пётр Порошенко ва Франция етакчиси Эммануэль Макрон ўзаро телефон мулоқоти ўтказди. Бу ҳақда Украина раҳбари маъмурияти матбуот хизмати хабар берган.

Таъкидланишича, ҳар икки етакчи Донбассдаги вазиятни муҳокама қилиб, минтақага БМТ тинчликпарварлик миссиясини киритиш кераклигига эътибор қаратишган. Порошенко Макронни Россияга, ушбу давлатда судланган украиналиклар, хусусан Олег Сенцов ва Роман Сушченкони озод этиш мақсадида босимни кучайтиришга чақирди.

«Франция президенти Украина раҳбарини ислоҳотлардаги ижобий ўзгаришлар ҳамда «Коррупцияга қарши олий суд тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши билан табриклади. Суҳбатдошлар Украина - ЕИ ва Украина - НАТО саммитларига тайёргарликни ҳам муҳокама қилишган, улар Брюсселда июль ойида бўлиб ўтади», - дейилади хабарда.

Шунингдек, Порошенко Макронни Украинага таклиф қилган. Франция президенти бу таклифни қабул қилгани ёки қилмаганига аниқлик киритилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Россия ҳаммасини қайтариши ҳақида маълум қилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид