Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп «Россия иши» бўйича судланганларни афв этмайди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулиани сўзларига кўра, Америка етакчиси Россиянинг 2016 йилги президентлик сайловларига аралашуви бўйича иш юзасидан судланган шахсларни афв этмайди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
«Трамп бу суриштирувда номи зикр этилган ҳеч кимни афв этмайди», - дея айтиб ўтди Жулиани.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, Трамп суриштирув ишлари якунида унга суд хатоси ҳақида хабар беришса, бундай алоҳида ҳуқуқдан фойдаланиши ҳам мумкин.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Трампга Россия иши бўйича судланганларни афв этмаслик ҳақида шахсан ўзи маслаҳат берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ президенти Клинтон Россиядан нега дарғазаб бўлганини айтганди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026