Жаҳон | 19:08 / 17.06.2018
6195
2 дақиқада ўқилади

Экзюперининг хатидаги расм 240,5 минг еврога сотилди

Франциялик ёзувчи Антуан де Сент-Экзюперининг ёш аёлга ёзган мактубидаги расм кимошди савдосида 240,5 минг еврога сотилди. Франциядаги Artcurial кимошди савдоси уйининг Twitter'ида шу ҳақида хабар берилди. 

Манбага кўра, Экзюперининг "Кичик шаҳзода" эртагидаги шу номли персонажи расми акварелда ишланган бўлиб, унда 1943 йилнинг апрели - 1944 йилнинг май санаси қайд этилган.

Associated Press агентлигида таъкидланишича, расм ишқ изҳори битилган мактубга туширилган бўлиб, унда сайёра устидаги столда ўтириб, узун қоғозга ёзаётган Кичик шаҳзода тасвири акс этган. Ушбу мактуб 11 варақдан иборат экани қайд этилган. 

Баъзи тарихчиларнинг сўзларига кўра, бу Экзюперининг самолёти 1944 йилда ҳарбий операция вақтида йўқолишидан аввал битилган охирги хати бўлган. 

Кимошди савдоси доирасида шу кунга қадар Антуан де Сент-Экзюперининг 49 та иши сотилган. 

Мавзуга оид