Жаҳон | 01:18 / 17.06.2018
58379
1 дақиқада ўқилади

Хитойда осмондан қисқичбақалардан тортиб саккизоёқларгача “ёғилди”

Интернетда Хитойнинг Циндао шаҳри аҳолиси томонидан олинган антиқа суратлар пайдо бўлди. Бу ерда кузатилган “Эвиниар” тўфони соҳил бўйида жойлашган шаҳар кўчаларига қисқичбақалардан тортиб саккизоёқларгача бўлган турли денгиз жонзотларини “ёғдирди”. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди. 

Суратлардан автомобилларнинг олд ойналари ва электр узатиш линияларида саккизоёқлар, қисқичбақалар ва денгиз юлдузларини кўриш мумкин. 

Фото: AsiaWire
Фото: AsiaWire

Ушбу ҳодиса Хитой ижтимоий тармоқларидаги асосий мавзулардан бирига айланди. Фойдаланувчилар тўфон “элтган” деликатеслар суратлари билан бўлиша бошлашган.

Фото: AsiaWire

Баъзи омадлилар эса ўзгача таомни танлаш имконига эга бўлдилар, чунки тўфон уларга пуллар “келтирган”. 

Фото: AsiaWire
Фото: AsiaWire

Турли жонзотлардан иборат “ёмғирлар” дунёнинг кўплаб давлатларида кузатилган ноёб метеорологик ҳодисадир.

Мавзуга оид