Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия муҳожирларни қабул қилишдан бош тортди, уларни Испания бағрига олди
Испаниянинг Валенсия шаҳри портида африкалик муҳожирлар чиққан Италиянинг Aquaris номли кемаси тўхтади. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.
Бу кемани Мальта ва Италия қабул қилишдан бош тортганди.
Ҳозирда муҳожирлар тиббиёт ходимлари ва руҳшунослар назоратида бўлиб турибди. Валенсияга Италия томонидан қайтарилган яна бир муҳожирлар кемаси келмоқда.
Аввалроқ Италия ва Мальта бортида 629 ноқонуний муҳожир бўлган Aquarius кемасини ўз портларига киритишдан бош тортганди. Кемадаги одамларнинг Ўрта ер денгизида ўтказилган қутқарув амалиётлари давомида ҳаётлари сақлаб қолинган. Икки давлат, БМТ ва Европа иттифоқининг кемани қабул қилишга чақиришига қарамай, уни қабул қилмасликка қарор қилган.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026