Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Толибон” Афғонистон ҳукумати билан ярашувни узайтиришдан бош тортди
Фото: EXPRESS
“Толибон” ҳаракати Афғонистон ҳукумати билан тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувини узайтиришдан бош тортди. “Биз ярашувни узайтиришни режалаштирмаяпмиз. У бугун тугайди”, деб маълум қилган 17 июнда “Толибон” вакили Сабиҳулла Мужоҳид.
16 июнда Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи тугаши ва Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан жорий қилинган ярашув узайтирилишини маълум қилганди. Афғонистон ҳукумати ярашувни 11 июндан 19 июнгача амал қилишини белгилаганди. Ўз навбатида “Толибон” ҳайитнинг дастлабки 3 куни – 15 июндан 17 июнгача ўз жангариларини ярашувга амал қилишга чақирган. Бу вақт ичида бутун мамлакат бўйлаб афғон аскарлари, толиблар ва тинч аҳолининг учрашувлари бўлиб ўтган.
Бироқ Рамазон ҳайити кўнгилсизликларсиз ўтмади. 16 июнда Нангарҳор вилоятидаги Жалолобод шаҳрида автомобилнинг портлатилиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 65 киши жароҳат олган. Жабрланганлар орасида афғон ҳарбийлари ва тинч аҳоли қаторида толиблар ҳам бўлган. Портлатилган машина ёнида афғон ҳарбийлари ва толиблар учрашуви ўтаётган бўлган.
Шунингдек, 17 июнда шаҳарда яна бир теракт амалга оширилди. Унинг оқибатида 32 киши ҳалок бўлган, 53 киши жароҳат олган. Террорчи-худкуш вилоят губернатори идораси яқинида ҳайит байрамини нишонлаётган оломон орасида ўзини портлатган.
Мавзуга оид
22:54 / 05.03.2026
Покистон-«Толибон» можароси: улар нимани бўлиша олишмаяпти?
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
21:42 / 27.02.2026