АҚШ киберқўмондонлиги стратегияси ўзгарди
Пентагон кибернетик қўмондонликка киберҳужумлардан ҳимояланиш учун анча «тажовузкор» ёндашувдан фойдаланиш имкониятини тақдим этди. Бу ҳақда New York Times манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, аввалроқ киберқўмондонлик кўпроқ мудофаа стратегияси тарафдори бўлган бўлиб, хакерлар интернетнинг Америка сегментига «бостириб киргач», ҳужумларга реакция билдирган.
Бироқ, Пентагон шу йилдан маҳкамага киберҳужумларнинг олдини олиш мақсадида хорижий тармоқларга «деярли ҳар кунлик рейдларни» амалга ошириш имкониятини берди.
Қайд этилишича, стратегиядаги ўзгаришлар қандай оқибатларга олиб келиши номаълум. Хусусан, бу Россия, Хитой ва Шимолий Корея билан муносабатларда кескинликни юзага келтириши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати америкаликларга Қрим бўйича огоҳлантириш билан чиққанди.
Мавзуга оид
21:09 / 04.10.2024
АҚШнинг давлат қарзи илк бор 35 трлн доллардан ошди
11:00 / 04.10.2024
АҚШда ColdRiver ҳакерларининг 100 дан ортиқ домени блокланди
08:20 / 04.10.2024
АҚШ ва Исроил ЦАҲАЛнинг Эрондаги эҳтимолий нишонларини муҳокама қилмоқда
16:57 / 03.10.2024