Жаҳон | 16:39 / 18.06.2018
7503
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россия қуроли билан боғлиқ барча битимларни кузатиб боришга қарор қилди

Фото: Reuters

АҚШ Давлат департаменти Россия қурол-яроғи билан боғлиқ битимларни кузатиб бориш бўйича ишни ўз бўйнига оладиган пудратчини топиш ҳақида қарор қабул қилди. Танлов шартлари ҳақидаги маълумот давлат грантлари расмий порталида пайдо бўлган.

Таъкидланишича, келишувларни кузатиб бориш бўйича шартнома бир йилга имзоланади. Танловда таълим муассасалари, тижорат ва нотижорат ташкилотлари иштирок этиши мумкин, уларнинг хизматлари қиймати 500 минг доллардан ошмаслиги лозим.

Аниқлик киритилишича, пудратчи Россия қуроли билан алоқадор бўлган битимлар ҳамда транзакцияларни рус, араб, хитой, форсий, урду, инглиз ва бошқа тиллардаги очиқ манбалардан кузатиб боради ҳамда Давлат департаменти учун ҳисобот тайёрлайди. Бу маълумотдан санкцияларни жорий этиш ҳақида қарор қабул қилиш вақтида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ киберқўмондонлиги стратегияси ўзгаргани хабар қилинганди

 

Мавзуга оид