Технология | 08:30 / 18.06.2018
3609
3 дақиқада ўқилади

Илон Маск 1 млрд долларга тезюрар йўл қуради

Фото: Kiichiro Sato / AP / TASS

Forbes маълумотларига кўра 20 млрд долларга эга бўлган Илон Маскнинг компанияси - The Boring Company Чикагодаги О’Хара халқаро аэропортига тезюрар поездни қуриш учун бир неча миллиард долларлик тендерни ютиб олди, деб хабар бермоқда Bloomberg вазиятдан хабардор манбага асосан. Кейинчалик, Boring Co. бу маълумотни ўзининг Twitter’даги саҳифасида тасдиқлади. «Биз Чикагогача бу янги тезюрар транспорт тизимини қуриш учун мэр ва шаҳар билан ҳамкорлик қилишдан жуда мамнунмиз», - дейилади хабарда.

Лойиҳа ер ости туннелларидан иборат бўлиб, уларда ҳар бирининг сиғими 16 киши бўлган пилотсиз платформалар соатига 160 км тезликда ҳаракатланади. Маскнинг режасига кўра, йўл қурилиб бўлгач, йўловчилар аэропортдан шаҳар марказига атиги 12 дақиқада тахминан 20-25 доллар эвазига бориши мумкин бўлади. Ҳозирда чикаголиклар аэропортга Чикаго транзит бошқармаси поездида 5 долларга боришлари мумкин, аммо йўл тахминан 40 дақиқа давом этади.

Bloomberg’нинг таъкидлашича, бу атиги 18 ой муқаддам ишга туширилган компания учун жиддий ғалаба бўлиб, у «исботланмагани футуристик ғоялар билан ишлайди», ҳамда қурилишда деярли реал тажрибага эга эмас. Бунда фақат Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳри яқинида қурилаётган Хоторн синов туннели истисно бўлиши мумкин. Шунингдек, Чикаго экспрессининг қурилиши компанияга Лос-Анжелес ва Вашингтондаги транспорт лойиҳаларини олиш имконини яратади, у буларга ҳам даъвогарлик қилмоқда. «Илон Маск технологияси ишлашини исботлаш учун имконият қидирмоқда, ҳамда Чикаго уни нон ва туз билан кутиб олмоқда», - дейди Чикагодаги Де-Паула Университети метро ривожланиши бўйича Чаддик Институти директори Жо Швитерман.

«Биз мағлубиятга учрашни ёқтирмайдиган йигит, ҳамда унинг ресурсларига ишонмоқдамиз. Йўлда кўплаб Tesla’лар ҳаракатланмоқда. Шунингдек, SpaceX’ни ишга туширди. У керакли нарсани исботлаб бўлди», - дея маълум қилиш шаҳар мэри Рэм Эмануэль. 

Лойиҳа шуниси билан ғайриоддийки, унда давлат томонидан молиялаштириш талаб этилмайди - қурилишнинг барча харажатлари ғолибнинг елкасига тушади. Аммо, лойиҳа Маск компаниясига қанчага тушиши ҳозирча номаълум. Chicago Tribune манбасига кўра, гап камида 1 млрд доллар ҳақида кетмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla минглаб ходимларини ишдан бўшатаётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид