Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ОАВ АҚШ коалицияси авиазарбаси ҳақида хабар берди
Фото: REUTERS
АҚШ бошчилигидаги коалиция самолёти Сурия армиясининг мамлакат шарқидаги позицияларига зарба берди. Бу ҳақда Reuters Сурия ОАВга асосан хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, авиазарба оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бор, бироқ бу борадаги батафсил маълумот келтирилмаган.
Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватловчи ҳарбий гуруҳлардан бирининг қўмондони агентликка хабар беришича, учувчисиз учар қурилмалар Суриянинг Ал-Букемал шаҳри яқинидаги позицияларга зарба берган.
Пентагон бу борадаги хабарларни рад этиб чиқди.
«Бу АҚШ ёки коалиция зарбаси эмас», - дея маълум қилди Пентагон вакили Эдриан Ранкайн-Галлоуэй.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сурия ҳукуматини огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
19:54 / 28.04.2026
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
17:51 / 28.04.2026
Британия қироли 2007 йилдан бери биринчи марта АҚШга ташриф буюрди
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
22:54 / 27.04.2026