Жаҳон | 11:02 / 18.06.2018
4028
1 дақиқада ўқилади

Туркия Антарктикада илмий база ташкил этмоқчи

Фото: Osman Orsal / Reuters

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Антарктикада илмий база ташкил этмоқчилигини маълум қилди. Эрдўған бу ҳақда твиттерда маълум қилди. 

Эрдўғаннинг айтишича, лойиҳани 2019 йилгача амалга ошириш режалаштирилган. Туркия бу база эвазига Антарктикада қутб станциялари бўлган давлатлар қаторидан жой олади. Эрдўған бошқа тафсилотларга берилмаган.

Туркия 1959 йилда Вашингтонда имзоланган Антарктика ҳақидаги битим иштирокчиси ҳисобланади. Битимга кўра, Антарктикада фақатгина илмий фаолият олиб беришга рухсат берилган. Айни вақтда 50 дан кўпроқ давлат, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Япония, Янги Зеландия, Европа давлатлари бу битим иштирокчилари ҳисобланади. Ҳозирда Антарктикада 20 дан кўпроқ давлатнинг 90 дан ортиқ доимий ва мавсумий станциялари фаолият олиб боради. 

Антарктика сайёрамизнинг жанубий қутби ҳудуди бўлиб, ўз ичига Антарктида ва унга бириккан ороллар ҳамда Атлантика, Ҳинд ва Тинч океани ҳудудларини олади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид