Видеоўйинларга қарамлик касалликлар рўйхатига қўшилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Халқаро касалликлар таснифининг ўн биринчи нашрини тақдим этди. Онлайн ва видеоўйинларга қарамлик биринчи марта ушбу рўйхатга киритилди.
Ўйинлар сессиялари давомийлиги ва частотасини назорат қилиш хусусиятининг мунтазам ёки вақти-вақти билан бузилиши, ўйинни тўхтата олмаслик видеоўйинларга қарамлиликка хос белгилардир. Таъкидлаш жоизки, видеоўйинларга қарамлилик ҳолатларида у бошқа ҳаётий қизиқишлар ва кундалик фаолиятдан устун келади.
Бу касаллик белгилари муайян вақт давомида тўхтовсиз ривожланиши мумкин, баъзан эса вақти-вақти билан сезилади, дея таъкидланади ЖССТда.
Видеоўйинларга қарам бўлиш шахсий, оилавий ҳаётда сезиларли муаммоларга олиб келади, ижтимоий жиҳатдан ҳам ўзгаришлар сезилади, ўқиш ва ишда муаммолар пайдо бўлади, дейилади Халқаро касалликлар таснифида.
Видеоўйинларга тобеълик ташхисини қўйиш учун бир йил давомида инсон хатти-ҳаракатларида ўзгаришлар кузатилиши керак. Бироқ белгилар жиддий бўлса, бу муддат қисқариши ҳам мумкин.
Бугунги кунда Халқаро касалликлар таснифининг 1990 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан тасдиқланган ўнинчи версияси амалда. Янги 11-версия 2019 йилнинг май ойида тасдиқлаш учун тақдим этилади. У тасдиқланган тақдирда, 2022 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024