22:06 / 19.06.2018
16882

Фарзандингиз таълим олаётган мактаб фаолиятидан розимисиз? Сўровнома 

Фото: ЎзА

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Facebook'даги саҳифасида ота-оналардан умумтаълим мактаблар фаолиятини яхшилашга йўналтирилган сўровнома тақдим этилди

"Ҳурматли Ота-оналар ва республикамизнинг барча фуқаролари! Умумтаълим мактабларидаги бугунги аҳволни яхшилаш мақсадида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш борасида ҳукумат қарори лойиҳаси устида ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳужжатнинг бир қисми сифатида “Таълим муассасаларида ота-оналарнинг норозиликларига сабаб бўлаётган салбий ҳолатларни таҳлил қилиш” масаласи киритилган. Юқоридаги масала бўйича ота-оналаримизнинг фикрини олиш мақсадида Давлат инспекцияси томонидан интернет орқали онлайн-сўров ўтказилмоқда. Ушбу сўровда фаол иштирок этиб республикамизнинг таълим тизимидаги ўзгаришларга ўз ҳиссангизни қўшасиз деган умиддамиз. РАҲМАТ!", дейилади манбада. 

Сўровномада "Мактаб директорининг фаолияти Сизни қониқтирадими?", "Мактабдаги қандай ҳолатлардан норозисиз?", "Мактабда “пул йиғишлар” борми?" каби саволлар берилган. Сўровнома охирида қўшимча фикр-мулоҳазаларингизни ҳам қолдиришингиз мумкин

Top