Спорт | 21:19 / 19.06.2018
21757
1 дақиқада ўқилади

Неймарда муаммо туғилди

Бразилия терма жамоаси аъзоси Неймар жарроҳлик амалиёти ўтказилган ўнг оёғида оғриқ сезмоқда. 

Спорт-Экспресс хабарига кўра, у бугунги машғулот бошланганидан 5 дақиқа ўтиб физиотерапевт ҳамроҳлигида майдондан чиқиб кетган.

У Швейцарияга қарши ўйиндан кейинги илк машғулотда ҳам иштирок этмаганди.

Хабар қилинишича, у эртага машғулотни давом эттиради.

Бразилия E гуруҳида иштирок этмоқда. Биринчи турда швейцарларни мағлуб эта олмаган «пентакампеонлар» 22 июнь куни Санкт-Петербургда Коста-Рикага қарши ўйнайди, гуруҳ босқичининг учинчи учрашуви 27 июнь куни Москвада «Спартак» ўйингоҳида Сербияга қарши ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар февраль ойи охирида Франция чемпионатида «Марсель»га қарши ўйинда жиддий жароҳат олган, 3 март куни тиззасидан операция қилинган ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборганди.

Мавзуга оид