Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон маданият вазирлари Бакуда учрашишди
19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Баку шаҳрида озарбойжонлик ҳамкасби Абулфас Гараев билан учрашди. Бу ҳақида Сайфуллаевнинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.
Вазирнинг сўзларига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистон-Озарбойжон маданият ва санъатига доир фикрлар билан алмашишган. Бахтиёр Сайфуллаев бугунги кунда Ўзбекистонда давлат раҳбари томонидан соҳага берилаётган эътибор ва унинг ривожланиши учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берган. Шунингдек маданият ва санъат ходимларининг хорижий республикаларда тажриба алмашиши, малака ошириши, театрларнинг гастроль сафарлари, музей кўргазмалари ташкил этилаётгани муҳокама қилинган.
Озарбойжон маданият вазири Абулфас Гараев ўз ўрнида Ўзбекистондаги ислоҳотларни кузатиб бораётганини қайд этган.
Учрашув сўнггида Сайфуллаев Гараевни Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро Мақом анжуманига фахрий меҳмон сифатида таклиф этган.
Бундан ташқари, маданият вазири ўз саҳифасида Бакудаги Халқаро Муғом марказига ташриф буюргани ва унинг раҳбари Мурод Гусеинов билан учрашгани ҳақида маълум қилган. Томонлар Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган Халқаро Мақом анжуманига тайёргарлик ишлари ҳамда мақом санъатини янада ривожлантириш йўлида икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳақида суҳбатлашишган.
Ўзбекистон маданият вазири шунингдек Озарбойжон пойтахтидаги "Ҳайдар Алиев" марказида ҳам бўлган ва у ердаги тарихий-маданий меросни акс эттирувчи экспонатларни кўздан кечирган. Сайфуллаев марказ биноси меъморчилиги унга жуда манзур бўлганини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
18:28 / 11.06.2026
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
13:05 / 01.06.2026