Жаҳон | 12:41 / 20.06.2018
11447
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ички хавфсизлик вазири мексиканча ресторандан ҳайдаб чиқарилди

Фото: Handout/Getty Images

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги раҳбари Кирстен Нильсенни Вашингтондаги мексиканча ресторанда «Шарманда!» дея бақириб кутиб олишди, шундан сўнг у бу муассасани тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда New York Post гувоҳларнинг видеосига асосан хабар қилмоқда.

Фаоллар гуруҳи Нильсен бўлган ресторанга келиб, унга қарши шиорларни ҳайқира бошлашган, улар орасида ҳақоратли сўзлар ҳам бўлгани айтиляпти. Намойишчилардан бири ота-онаси билан ажратиб қўйилган мигрантлар фарзандларининг йиғи овози ёзувини қўйиб эшиттирган.

Шундан сўнг вазир ресторандан қўриқлаш хизмати ҳамроҳлигида чиқиб, автомобилига ўтирган. Нильсен вакилининг хабар беришича, маҳкама раҳбари «кечки овқат пайтида ташвишланаётган фуқаролар гуруҳи билан учрашган».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп миграция сиёсатидан дарғазаб бўлганларга қаршилик кўрсатаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид