09:41 / 20.06.2018
5064

АҚШ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга қандай шартда қайтиши маълум бўлди

Фото: Getty Images

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга (ИҲК), агарда ташкилотни ислоҳ қилиш амалга оширилса, қайтади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Доимий вакилнинг таъкидлашича, АҚШ ИҲКдан чиққанига қарамай, инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланишда давом этади.

«Биз Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни ислоҳ этишга фаол равишда чақирамиз. Агарда ислоҳот рўй берса, биз унга яна қўшилишдан хурсанд бўламиз», - дея маълум қилган Хейли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши фаолияти сўнгги вақтларда «шармандали иккиюзламачилик» мисолига айланиб қолгани ҳақида маълум қилганди.

Top