Жаҳон | 21:24 / 20.06.2018
13835
2 дақиқада ўқилади

Австриядан Россияга энг хавфли жиноятчилардан бири экстрадиция қилинди

Фото : Interpol

Австриядан Россияга энг хавфли жиноятчилардан бири, жиноий тўда етакчиси Аслан Гагиев экстрадиция қилинди. У Россиячга етказилгач, ҳибсга олинган.

“Бугун Россия бош прокуратураси илтимоси билан Австрия томонидан Аслан Гагиев топширилди ва ҳибсга олинди”, деб маълум қилинган хабарда.

Келиб чиқиши грузиялик бўлган Аслан Гагиев томонидан ташкил этилган жиноий гуруҳ ўзининг жиноий фаолиятини 2004 йилда бошлаган ва 50 дан кўпроқ аъзога эга бўлган. Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар 60 киши, жумладан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, республика ва шаҳар даражасидаги амалдорлар, тадбиркорлар ўлдирилишига алоқадор. Улар ўз жиноятларини Москва шаҳри, Москва вилояти ва Шимолий Осетияда содир этишган.  

Жиноий тўданинг бир қатор аъзолари узоқ йиллик қамоқ жазоларига маҳкум қилинган. Гагиев эса 2015 йилда Австрияда қўлга олинган. У бу давлатда қочқин мақомини олмоқчи бўлган.

Жиноий гуруҳ содир этган энг шов-шувли қотилликлар 2008 йилда Владикавказ мэри Виталий Караев ва Шимолий Осетия бош вазири ўринбосари Казбек Пагиевнинг ўлдирилиши бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид