Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирининг энди жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари бўлади
Ўзбекистон Республикаси президенти «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари лавозимлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари лавозимларига ўзгартирилди.
Улар зиммасига қуйидагилар юкланди:
жамоат тартибини сақлашнинг, айниқса, сутканинг кечки ва тунги вақтида натижадорлигини таъминлаш бўйича фаолиятни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик;
ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг самарали ва ўзаро боғлиқ фаолият юритишини ташкил этиш бўйича вазифалар.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026