Жаҳон | 23:20 / 20.06.2018
2270
1 дақиқада ўқилади

Трамп Буюк Британияга ташрифи вақтида қиролича билан учрашади

Фото: AFP 2018 / Mandel Ngan

АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британияга ташрифи вақтида қиролича Елизавета II билан учрашади. Бу ҳақда АҚШ элчисига иқтибос келтирган ҳолда Sky News телеканали маълум қилди

Телеканалнинг маълум қилишича, Трамп қиролича билан Виндзор қасрида 13 июлда учрашиши тахмин қилинмоқда.  

“Ҳазрати Олиялари билан учрашув энг муҳими ҳисобланади, чунки у давлат раҳбари”, деб айтган АҚШнинг Буюк Британиядаги элчиси Вуд Жонсон.

Трамп ўз ташрифи давомида, шунингдек, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан музокаралар ўтказади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид