Жаҳон | 08:39 / 21.06.2018
5015
2 дақиқада ўқилади

АҚШ БМТ бош котибига ўз қарори ҳақида расман маълум қилди

Фото: NASA / Denis Balibouse

АҚШ БМТ бош котиби ва Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раисига БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқиши ҳақида расмий билдиришнома тақдим этди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мактуб АҚШнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси томонидан тақдим этилган ва БМТ бош котиби Антониу Гутеррешга мўлжалланган. Билдиришнома нусхалари Бош ассамблея президенти Мирослав Лайчак, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раиси Воислав Шуц ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайнга юборилди. АҚШ бу ҳужжатда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан ўз аъзолигини 19 июнь куни соат 17:00дан бошлаб чиқариб олиши ҳақида расман хабар берган.

Бундан ташқари, АҚШ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг, 18 июнь куни бошланган ва 6 июлда ўз ниҳоясига етадиган июнь сессиясида ўз иштирокини давом эттиришдан бош тортди. Шунингдек, Қўшма Штатлар Кенгашда 2019 йилнинг 31 декабрь куни тугайдиган ўз ваколатлари якунига қадар қолмаслигини билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШнинг қарорига муносабат билдирганди

Мавзуга оид