Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азим Аҳмедхўжаев «Алоқабанк» кенгашининг раиси этиб тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки кенгаши раиси тасдиқланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
«Алоқабанк» акциядорлик тижорат банкида банк фаолияти устидан назорат қилиш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштиришда банк кенгаши ролини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки кенгашининг раиси этиб тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2018 йил 13 июнь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган.
Мавзуга оид
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026