Жамият | 22:40 / 21.06.2018
16296
1 дақиқада ўқилади

Европанинг мутлақ чемпиони Қашқадарё ёшлари билан учрашди 

Қашқадарё вилояти Нуристон қўрғонида қўл жанги бўйича Европанинг мутлақ чемпиони ҳамда Ўзбекистон чемпиони иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Олимжон Нормуродов 2018 йилнинг 22-28 май куни Белорусь республикасининг Минск шаҳрида ўтказилган қўл жанги мусобақаси бўйича 65 килограмм вазнда мутлақ Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Худди шу спорт тури бўйича 70 килограмм вазнда оддий аскар Самариддин Шомаматов Ўзбекистон чемпиони, спорт устаси ҳисобланади.

«Ватанпарварлик – энг олий фазилат» мавзусида ўтказилган тадбирда шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Юсуф Сиддиқов, Нишон тумани Ёшлар иттифоқи кенгаши мутахассиси Нурислом Алиев ҳам иштирок этди.

Мавзуга оид