Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ходим тушликка уч дақиқа аввал чиқиб кетгани учун жазоланди
Япониялик давлат хизматчиси тушлик вақтига белгиланган муддатдан уч дақиқа аввал чиқиб кетгани учун жаримага тортилди ва ҳайфсан олди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Бундай ҳолат у томонидан етти ой давомида 26 маротаба содир этилган.
Сув тармоғи бюросининг 64 ёшли ходимини жазолаш учун раҳбарлар томонидан телеконференция чақирилди, унда ишчининг хатти-ҳаракати «ўта афсусланарли» деб баҳоланди ва у кечирилди.
Бюродан маълум қилишларича, ходим, шу тариқа, хизматчилардан «бор эътиборни ишга қаратишни» талаб қилувчи ички қоидаларни бузган.
Ҳодиса Японияда 100 соатдан ортиқ ишлашни чекловчи қонун қабул қилинганидан бир ой ўтиб рўй берди. Қонун Япониядаги «кароси» ҳолатиларни (кўп ишлашдан вафот этиш) камайтиришга қаратилган.
2016 йилда япон ҳукумати мамлакатдаги ҳар бешинчи ходимга «кароси» таҳдид солаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026