15:53 / 21.06.2018
6523

Лавров Россиянинг БМТ бўйича позициясини билдирди 

Фото: mid.ru

Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш жаҳондаги муаммоларни коллектив тарзда ҳал қилиш, шунингдек, халқаро нормаларга асосланган тартибни қўллаб-қувватлаш лозимлигини тасдиқлашди. Бу ҳақда идора сайтида хабар берилмоқда.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россия томони БМТни қўллаб-қувватлайди ва бу билан шуғулланишда давом этади. Унинг таъкидлашича, ташкилот даражасини ошириш лозим, жумладан, минтақадаги можароларга ечим топиш йўли билан ҳам.

«Кеча ўзингиз Кремлдаги учрашувда таъкидлаганингиздек, бу бир томонлама тартибда эмас, балки халқаро тизим умумий ҳолати ва БМТга аъзо давлатларнинг коллектив ҳаракатланишга тайёрлигига боғлиқдир», - дея маълум қилган Лавров.

Унинг қўшимча қилишича, ташкилот Низоми мантиғи жаҳон даражасидаги муаммоларга ечим топиш учун «йирик ўйинчилар» саъй-ҳаракатлари бирлашишини назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ БМТ бош котибига ўз қарори ҳақида расман маълум қилганди.

Top