Жаҳон | 22:10 / 21.06.2018
44472
2 дақиқада ўқилади

Ота пойгачи ўғлини ёнаётган машина ичидан чиқариб олди (видео)

Британиялик пойгачи Майк Жонс ўтган дам олиш кунлари АҚШда ўтувчи NASCAR уюшмаси пойгасида жиддий аварияга учради. 
 
Жонс бурилишдан чиқиш вақтида рақиби машинаси билан тўқнашиб кетгач, тўсиққа бориб урилган ва ёниб кетган. Шунда пит-стопдан бошлаб пойгачини кузатиб келаётган унинг отаси тўсиқдан ошиб ўтиб, ёнаётган машина олдига биринчи бўлиб етиб келган.

Ота пойгачи ўғлини машина ичидан унинг ойнаси орқали тортиб олиб, сўнгра машинадан нарига кетиш ўрнига унинг ичига ойнаси орқали суқилиб, ёнғинни ўчириш тизимини фаоллаштирган. Ёрдамга етиб келган ўт ўчирувчилар оловни батамом ўчиришган.

Пойгачининг отаси Дин Жонс маҳаллий ОАВга берган интервьюсида автомобил ёнғин оқибатида ёниб кул бўлганини, бироқ асосийси фарзандига шикаст етмаганини айтган.

“Менда қўрқиш учун вақт йўқ эди, мен ўғлимни машина ичидан чиқариб олишим керак эди. Мен шунчаки ўз фарзандига ёрдамга келган отаман. Ҳеч ким ўғлимни қутқаришимга тўсқинлик қилолмасди”, деб айтган пойгачининг отаси.

Бироқ пойга ташкилотчилари қаҳрамон отани пойга вақтида трассага чиққани учун жазолашган.

Мавзуга оид