16:35 / 21.06.2018
14197

Тошкентда фуқарони банк олдида 50 млн сўмга чув тушириб кетишди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 20 июнь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 7 декабрь куни Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланган Н.С. исмли аёл ва Учтепа туманида яшовчи муқаддам судланган Л.А. “Микрокредитбанк” биноси олдида Яккасарой туманида яшовчи  М.И. исмли аёлга 50 млн. сўм пулини пластик карта расмийлаштириб, унга 60 млн. сўм миқдорда тушириб беришларини айтиб, алдов йўли билан пулларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган. 

Кўрилган чоралар натижасида Н.С. ва Л.А. ушланганлар.

Top