Иқтисодиёт | 18:40 / 21.06.2018
8310
1 дақиқада ўқилади

Туркиядан қадам: АҚШ божларига жавоб чоралари жорий этилади

Фото: РИА Новости / Евгений Биятов

Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зайбекчининг маълум қилишича, мамлакат АҚШга қарши 22 турдаги Америка товарларига нисбатан 300 млн долларлик миқдорда божлар жорий этмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Бундай ҳаракатлар Туркиянинг АҚШ томонидан пўлат ва алюминийга божлар жорий этилганига жавобан амалга оширилди.

«АҚШ пўлат ва алюминийга қўшимча божлар жорий қилди. Биз АҚШга 1,18 млрд долларлик пўлат экспорт қиламиз, бу давлатдан эса 1,3 млрд долларлик товарларни олиб кирамиз. Биз муаммони улар билан музокараларда ҳал қилишга ҳаракат қилдик, аммо бу рўй бермади», - деди Зайбекчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа АҚШ божларига жавоб қайтаргани хабар қилинганди. ЕИ Америка гуручи, апельсин шарбати, ер ёнғоқ мойи, тамаки маҳсулотлари ва турли кийим-кечакларга 25 фоизлик божлар жорий этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид