Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида аҳолига қорамол бериш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 7 июнда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида” ги қарорини қабул қилди. Андижон вилоятида ушбу дастур ижросини амалга оширишга киришилди.
Бугун Олтинкўл туманидаги “Бахт Имкон Ривож чорваси” фермер хўжалигида Балиқчи, Андижон, Олтинкўл, Пахтаобод туманларига ҳамда Шаҳрихон туманидаги чорвачилик фермер хўжалигида вилоятнинг яна тўртта туманида яшовчи оилаларига имтиёзли кредит асосида наслли қорамоллар тарқатилди.

Вилоятда 746 минг 807 оила истиқомат қилади. Дастурни амалга ошириш учун 200 000 000 доллар йўналтирилган. Кредит олиш шартлари жуда оддий, қулай ва кўп машаққат талаб қилмайди: Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни ният қилганлар маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда секторлар раҳбарининг тавсиялари асосида энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача имтиёзли кредит оладилар. Кичик тадбиркорлик субъектларига энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача ажратилади.


Кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 7 фоиз миқдорида белгилган ва 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилмоқда. Лойиҳангиз ўзини ўзи қопласа, 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача берилади.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN. UZ мухбири
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026