Жамият | 18:35 / 26.06.2018
1918
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1,6 тоннадан зиёд гиёҳвандлик моддаси йўқ қилинди

26 июнь куни Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан мусодара этилган гиёҳвандлик моддалари ёқиш тадбири ўтказилди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази раҳбарлари, тегишли идораларнинг масъул ходимлари, халқаро ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бугунги тадбир доирасида жами 1 тонна 605 кг 738 грамм миқдоридаги гиёҳвандлик моддалари йўқ қилинди. Шу жумладан, 15,6 килодан зиёд героин, 1 тоннадан ортиқ опий, 100 килога яқин гашиш, 406 кг марихуана, 55 килограмм кўкнор, 1,4 килодан зиёд янги турдаги психофаол воситалар («Спайс» ва бошқалар) ҳамда 27 килограммдан кўпроқ каннабис ҳамда психотроп моддалар ёқиб юборилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид