Давлат солиқ қўмитаси тизимида 1245 нафар ходим ишдан бўшатилди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга кўра солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес–ҳамкори ва маслаҳатчиси, уларга сервис хизматлари кўрсатувчи давлат органига айлантирилди.
Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабарига кўра, мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти тугатилиб, уларда ишлайдиган жами 1245 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Маълумки, бундан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий давлат солиқ органларига юборилган, Солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашиш ва барча солиқ текширувлари таъқиқланиши тўғрисидаги махсус топшириғи тарқалган эди.
Бундай турдаги назорат тадбирларини ўтказиш айнан фаолияти тугатилган тузилма ваколатига кирар эди. Шунинг учун Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат солиқ хизмати органларидаги айрим нопок ходимлар томонидан коррупцион ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида махсус топшириқ юборилган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилиш таклиф этилди
Жаҳон | 21:56
-
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди
Жаҳон | 21:43
-
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
-
Украина «Ўргимчак тўри» операциясига оид янги кадрларни намойиш этди
Жаҳон | 21:09
Мавзуга оид

10:29 / 21.06.2024
Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди

09:54 / 24.05.2024
Тўрт вилоятда адлия бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди

10:35 / 14.03.2024
Самарадорлик кўрсаткичи «қониқарсиз» бўлган мансабдорларнинг лавозимга лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади

08:47 / 14.02.2024