Қозоғистон Россияга бензин экспорт қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берди
Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаевнинг маълум қилишича, Қозоғистон Россия билан бензин экспортини бошлаш учун икки томонлама келишувга ўзгартиришлар киритиш устида ишламоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.
Унинг таъкидлашича, экспорт масаласи Қозоғистон ва қўшни давлатлар ўртасида имзоланган келишувларга алоқадордир.
«Гап шундаки, бизда Россия билан келишув бўйича экспорт тақиқланган. Ҳозир биз бунинг устида ишламоқдамиз, сабаби аввал уларнинг маҳсулотини олиб кирганмиз ҳамда улар биз реэкспорт билан шуғулланмаслигимизни хоҳлашган. Шунинг учун ҳозирда ратификация қилинган келишувларимизга тегишли ўзгартиришлар киритиш устида ишламоқдамиз», - деди Бозумбаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон куздан Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни режалаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:19 / 03.10.2024
НАТО аъзолари Россияга зарба бериш тақиқини олиб ташлашни муҳокама қилади
21:06 / 03.10.2024
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Вуҳледар шаҳри эгалланганини эълон қилди
18:25 / 03.10.2024
«Крокус» ишига алоқадор шахслар яна бир терактни тайёрлашда айбланди
12:10 / 03.10.2024