19:25 / 28.06.2018
97832

Марокаш футбол федерацияси Равшан Эрматов устидан ФИФАга шикоят қилди

Марокаш футбол федерацияси ФИФА президенти Жанни Инфантинога мактуб йўллаб, унда ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг Испания ва Португалияга қарши кечган 2- ва 3-тур ўйинларини бошқарган ҳакамлар фаолиятига салбий баҳо берди.

Фото: Attila KISBENEDEK / AFP

«В» гуруҳида 1 очко билан сўнгги ўринда қолган марокашликларнинг мактубидаги шикоятлар VAR видеокузатув тизими таҳлиллари орқали асослантирилган. Хатда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатоликлар рўйхати ҳам келтириб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Португалия – Марокаш (1:0) учрашувини америкалик рефери Марк Гейгер, Испания – Марокаш (2:2) баҳсини ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борганди.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top