Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель Евроиттифоқ тақдирини қайси масала ҳал қилишини айтди
ГФР канцлери Ангела Меркелнинг парламент мажлисида маълум қилишича, Европа иттифоқи тақдирини унинг миграция томонидан қўйилаётган чақириқларга жавоб бериш имконияти ҳал қилади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Шунингдек, унинг айтишича, мигрантлар сони қисқариб боргани сари 2015 йилга қадар амалда бўлган аввалги миграцион қоидалар қайтарилади.
Таъкидланишича, Меркель миграция масаласи бўйича ўз позициясини ҳимоя қилган. Унга кўра 2015 йилда миллионлаб мигрантларга мамлакат ҳудудида бошпана тақдим этилди.
«Европа олдида кўплаб чақириқлар турибди, бироқ айнан миграцион масала Европа иттифоқи учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга», - дея хулоса қилган Меркель.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ бу муаммога ечим топа билиши керак, сабаби Африкадагилар Европа қадриятларига ишонч ҳосил қилиши лозим. Акс ҳолда «Европани кучли қилган қадриятлар тизимига бошқа ҳеч ким ишонмайдиган бўлади».
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026