11:46 / 28.06.2018
16531

Россия Украинани қачон ҳурмат қила бошлаши айтилди

Фото: vidrodzhennya.org.ua

Украина Олий радаси депутати Виктор Бондарнинг маълум қилишича, мамлакат «иқтисодий жиҳатдан уйғониши» керак. Шунда Москва Киев манфаатлари билан ҳисоблашишни бошлайди. Бу ҳақда у «112 Украина» телеканали эфирида айтиб ўтди.

Сиёсатчи сўзларига кўра, Украинанинг Россияга нисбатан баёнотлари энди долзарб эмас, Россия ва хорижий шериклар билан мулоқот «оҳангини» ўзгартириш керак. Унинг таъкидлашича, агарда Украина «бадавлат ва мустаҳкам» бўлса, у билан ҳисоблашишни бошлайдилар.

«Бизга бутун дунё қараб турибди - улар ўз иқтисодиёти билан шуғулланмоқда. Агар биз уч-тўрт йил ичида Украина иқтисодиётида радикал ўзгаришларини қилсак, агарда Россия бу ерда яхши бўлаётганини: инфратузилма, заводлар пайдо бўлганини кўрмаса, мана шу Россияга жавоб бўлади. Украина ҳақиқатдан ҳам тўғри йўлдан кета бошлагани ойдинлашади», - деди Бондарь.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказганди

Top