Ўзбекистон | 10:16 / 28.06.2018
25911
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Халқаро оила куни нишонланади

Фото: xdp.uz

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади

Ҳужжат билан “Оила” маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва кенг жамоатчиликнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги A/RES/47/237-сон резолюцияси билан эълон қилинган Халқаро оила кунини республиканинг барча ҳудудларида ҳар йили нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

“Оила” маркази республикада 2019 йилда ва кейинги йилларда Халқаро оила кунини нишонлаш тўғрисидаги Ҳукумат фармойиши лойиҳасини 2018 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мунтазам равишда спорт ва маданий тадбирларни ташкил қилади ҳамда уларни Халқаро оила куни арафасида ўтказишга алоҳида эътибор қаратади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид