Жаҳон | 15:04 / 29.06.2018
10233
1 дақиқада ўқилади
Евроиттифоқ Россияни MH17 ҳалокати учун жавобгарликни тан олишга чақирди
Евроиттифоқ Россияни 2014 йилда Украина осмонида қулаган Малайзиянинг MH17 рейсидаги Boeing самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишга чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Европа кенгаши БМТ Хавфсизлик кенгашининг MH17 рейси ҳалокати бўйича 2166-сонли резолюциясини бутунлай қўллаб-қувватлади.
«У (Европа кенгаши) Россия Федерациясини ўз жавобгарлигини тан олиш ва ҳақиқат, адолатни ўрнатиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни кўриш ҳисобидан тўла ҳамкорлик қилишга чақиради», - дейилади баёнот матнида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Гаагадаги элчихонаси ёнида 298та бўш курси ўрнатиб қўйилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024