Ўзбекистон | 14:05 / 29.06.2018
7317
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда марафон сабабли қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Фото: KUN.UZ

“Ёшлар куни“ муносабат билан жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида “Марафон-2018“ тадбири ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу муносабат билан 30 июнь, соат 8:00 дан 11:00 га қадар Темирйўлчилар ва Г.Алиева кўчаларида автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. 

Марафонга соат 8:00да Темирйўлчилар кўчасида жойлашган АЁҚШ олдида старт берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид