Спорт | 10:10 / 01.07.2018
10376
1 дақиқада ўқилади

Испаниялик ихтирочи VAR тизими учун ФИФАдан катта маблағ ундирмоқчи

Испаниялик ихтирочи Франсиско Лопес ҳакамларга видео-ёрдам тизими (VAR) туфайли ФИФА билан судлашмоқчи.

Лопес фикрига кўра, такрорий видеолавҳалардан фойдаланиш фикри айнан ундан чиққан. 1999 йили у Испания таълим ва маданият вазирлигига «XXI аср футболи: ҳакамлар учун келажак технологиялари» лойиҳасини тақдим қилган. 

«Мен тасаввур қилган нарсалардан ҳозир фойдаланилмоқда. Буни 1999 йили ҳам амалга ошириш мумкин эди», – деб баёнот берди Лопес.

Аввалроқ, у Испания қироллиги футбол федерацияси ва ФИФАга хат йўллаб, ўз технологиясидан фойдаланмасликни талаб қилган эди. Энди эса товон пули сифатида 15 миллион евро сўрамоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид