Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
LG бошқаруви отадан ўғилга ўтди
LG Group раҳбари ўзгарди. Компанияга раҳбарлик қилиш Ку Бон-мудан унинг ўғли Ку Кван-мога ўтди. 2018 йилнинг 29 июнь куни Ку Кван-мо компаниянинг директорлар кенгаши аъзоси ва ижрочи директори этиб тайинланди.
Бу оилавий конгломератдаги тўртинчи етакчилар авлоди ҳисобланади, унда бошқарув анъанага кўра директорлар кенгаши раисининг тўнғич ўғлига ўтади.
Ку Бон-му 73 ёшида бош мия ўсимтаси натижасида вафот этди. Унинг ўғли Ку Кван-мо 1978 йилда туғилган ва 2006 йилда LG Electronics молиявий жамоасига қўшилди. Холдинг акцияларининг 6,24 фоизи унга тегишли. Отасининг акциялари (11,28 фоиз) Ку Кван-мога ўтганидан сўнг у компаниянинг энг йирик акциядорига айланади. Унинг укаси айни дамда компаниянинг 7,72 фоиз акциясига эгалик қилади.
Мавзуга оид
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:32 / 19.03.2024
Ўзбекистонда давлат органлари раҳбарлари KPI асосида мукофотланади ёки ишдан бўшатилади
07:56 / 26.12.2023