Жамият | 21:26 / 01.07.2018
27609
3 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабзлик Қаҳрамон Toshkent City'ни кўриш учун ногиронлик аравачасида йўлга чиқди

Орзу ва истак бўлса, барча нарсанинг уддасидан чиқади киши. Имконияти чекланган шахс бўлишига қарамай, шаҳрисабзлик Қаҳрамон Узоқов Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга отланди. Бунинг қандай ғаройиб томони бор? Гап шундаки, у мустақил юролмайди, аммо қаҳрамонимиз Қаҳрамонга бу халақит қилмайди. У ногиронлик аравачасида 385,2 км босиб ўтиб, Toshkent city'даги қурилиш ишларини ўз кўзлари билан кўрмоқчи.

Айни пайтда йўлнинг катта қисмини босиб ўтган Қаҳрамон Узоқов Жиззах вилояти ҳудудига кириб келган.

«9 кун бўлди», дейди йўловчиларнинг саволига жавоб бериб, сафарга отланганига аниқлик киритган Узоқов.

 
Шаҳрисабзлик Қаҳрамон Toshkent City'ни кўриш учун ногиронлик аравачасида йўлга чиқди

Шаҳрисабзлик Қаҳрамон Toshkent City'ни кўриш учун ногиронлик аравачасида йўлга чиқди 👉 https://kun.uz/41739742 Энг тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг! 👉 https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA

Posted by Kun.uz on Sunday, July 1, 2018

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айримлари Узоқов билан учрашиб, суҳбатлашишга ҳам улгурган. Уларнинг таъкидлашича, Қаҳрамон ногиронлик аравачасида Ҳажга ҳам боришни  истайди. Имкон бўлса, Ўзбекистоннинг барча вилоятларига боради.

Бу ҳодиса, негадир, ўсимта билан курашаётган беморларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШнинг Нью-Жерси штатидан Сан-Францискога қадар югурган Луис Майкл Фигероани эслатиб юборди. Сиз уни «Форест Гамп» фильми орқали ҳам танийсиз. Форест ўшанда югурганди, у имконсиз эканини тан олмайди. Ёш Форестга ҳам дугонаси айтарди: «Югур Форест, чоп Форест».

Айни пайтда Қаҳрамон Узоқовнинг шижоати ва ҳаракатчанлиги таҳсинга сазовор. У тез орада Тошкентга етиб келади.

Алишер Рўзиохунов

Мавзуга оид