Ўзбекистон | 08:30 / 27.07.2024
2626
1 дақиқада ўқилади

Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб тумани истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган.

Унда, фуқаролар Э.Х. ва Ю.Э. яшаш хонадонларининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганликлари аниқланиб, ушбу цехлардан 320 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 201 кг чигит, 5 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид