Шаҳрисабзда тоғ-чанғи мажмуаси қурилиши бошланди
Президент Шаҳрисабз шаҳри ва туманида туризм кластери ташкил этишни буюрди. У ерда 3000 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, хорижий инвесторлар томонидан Шаҳрисабз тумани Ғелон ва Сарчашма қишлоқлари орасида 3 минг гектарли тоғ-чанғи мажмуаси ташкил қилиш бошланди. Мираки қишлоғи бўйича ҳам мастер режа ишлаб чиқилмоқда.
Бу туманнинг тарихи ҳам, табиати ҳам диққатга сазовор. Қолаверса, Шаҳрисабз шаҳри Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг “2024 йилдаги туризм пойтахти”, деб эълон қилинган.
Шу боис у ерда туризмни ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди. Биринчи галда Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида туризм кластери ташкил қилинади. 33 километрли Ҳисорак – Ғелон ва Ҳисорак – Сарчашма йўли кенгайтириб, таъмирланади. “Чироқчи-Шўрқудуқ” автомобил йўли яхшиланиб, Самарқанддан Шаҳрисабзга қатнов вақти қисқаради.
Ғелондан ўтувчи Оқсу дарёсида қуввати 24 мегаваттли 3 та гидро электр станция ишга туширилади. Натижада туризм кластерида электрдан муаммо бўлмайди. Шаҳрисабз туризм техникумида Швейцария дастури асосида йилига 100 нафар мутахассис тайёрланади.
Бундай ишларни Оҳангарон, Ургут, Нурота, Янгиқўрғон, Поп, Чортоқ, Бойсун, Сариосиё, Бахмал, Фарғона каби туризм салоҳияти юқори 20 та туманда ҳам қилиш мумкинлиги таъкидланди. Мутасаддиларга хорижий консултантларни жалб қилган ҳолда бу борада мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024