Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексика президенти сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди
Фото: Marco Ugarte, AP
Мексикада президент сайловларида сўл кучлар номзоди Мануэль Лопес Обрадор етакчилик қилмоқда. Бундан овоз беришнинг дастлабки натижалари дарак бермоқда.
Маълум қилинишича, “Тарихни бирга яратамиз” коалицияси номзоди Обрадор 43,9 фоиз овоз тўплаган.
“Мексика учун фуқаролик фронти” коалицияси номзоди Рикардо Анайя 30 фоиз, “Барчаси Мексика учун” коалицияси номзоди Хосе Антонио Мид 18 фоиз ва мустақил номзод Хайме Родригес Кальдерон 5 фоиз овоз тўплаган.
Сайловлар натижалари бўйича ҳали расмий маълумотлар йўқлигига қарамасдан, Рикардо Анайя Обрадорнинг ғалабасини тан олган.
“Натижалар Лопес Обрадор фойдасига эканлигидан дарак бермоқда. Мен унинг ғалабасини тан оламан. Мен у билан гаплашдим ва унга Мексика фаровонлиги учун ишида муваффақият тилайман”, деб айтган Анайя тарафдорлари билан учрашувда.
Шунингдек, қолган икки номзод ҳам Обрадорнинг ғалабасини тан олган.
Мавзуга оид
18:51 / 13.02.2026
Техас осмонидаги можаро: Мексика картелларининг дроними ёки Пентагоннинг янги қуроли?
09:58 / 28.01.2026
Мексика чегарасида тўқнашув: одам контрабандасида гумонланувчи яраланди
23:09 / 23.01.2026
АҚШ энг йирик гиёҳвандлик империяларидан бирини яратган собиқ спортчини қўлга олди
23:36 / 22.01.2026