Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент марказида ихтиёрий тарзда бажарилган ободонлаштириш
Тошкент шаҳридаги Мустақиллик ва Яҳё Ғуломов кўчалари кесишмасидаги йўл четларида ажойиб кўриниш пайдо бўлди.

Унда ландшафт дизайни имкониятларидан фойдаланган ҳолда ободонлаштирилган майдон, “Ватаним Ўзбекистон” ёзувини эса гуллар ва махсус таблода акс эттирилганини кўриш мумкин.


Эътиборимизни тортган манзарани янада яхшироқ ўрганиш мақсадида ушбу ҳудудда тўхтадик ва ҳолатнинг асл моҳиятини ўргандик.

Маълум бўлишича, ободонлаштирилган ҳудуд яқинидаги бинода жойлашган “Бағдод карвон” МЧЖ ходимлари ўзларининг ташаббуси билан ушбу ғояни ўйлаб чиқишган ва қаровсиз ер ободонлаштирилган.


Биз суратларда ҳудуднинг аввалги ва ободонлаштирилгандан кейинги кўринишига гувоҳ бўлдик. Қувонарлиси, МЧЖ ходимларининг шахсий ташаббуси билан қаровсиз қолган ҳудуд ҳозирда кўркам кўриниш олган.




Таблода ва гуллар орқали акс этган “Ватаним Ўзбекистон” ёзуви эса пойтахт аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонларига ажойиб селфи майдони вазифасини ҳам бажармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар хокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев жорий йилнинг 13 июнь куни тадбиркорлар билан ўтказилган йиғилишда “Тадбиркорлар ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб этилмайди, бу уларнинг ўзларига ҳавола”, деб айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026