17:27 / 02.07.2018
12341

Windows дастурида йўқотиб бўлмайдиган вирус топилди

Бутун дунё бўйлаб компьютер фойдаланувчилари ўз техникаларида йўқотиб бўлмайдиган All-Radio 4.27 Portable зарарли дастурини топа бошлашди. Илк бор ушбу вирус ҳақида Malwarebytes форумида сўз бора бошлади, деб ёзмоқда Bleepingcomputer.

Маълум бўлишича, вирус асосан Windows дастурий таъминотида ишлайдиган компьютерларни нишонига олган. Фойдаланувчилар имкон қадар ундан қутулишга уриниб кўришган, бироқ ўчириб ташлаш механизмларини топа олишмаган. 

Расман Россияда ишлаб чиқилган All-Radio 4.27 Portable дастури — бепул универсал плеер бўлиб, мусиқа эшитиш ва телекўрсатувларни томоша қилиш имконини беради. Номаълум хакерлар эса, уни ўзгартиришга ҳамда зарарланган дастурни оригиналидек тарқатишга муваффақ бўлишган. 

BleepingComputer экспертларига кўра, фойдаланувчиларнинг аксарияти Microsoft дастурларини фаоллаштирувчи айрим маҳсулотларни юклаб олганларидан кейин ушбу вирус пайдо бўлганини айтишган. Таҳлиллардан сўнг маълум бўлишича, вирус қурбонлари "калитлар" кўринишида реклама aimp тўпламларини қабул қилишган, айни шу нарса компьютернинг зарарланишига сабаб бўлган. Зарарланиш воситалари орасида майнерлар, спамерлар, турли троянлар ҳамда зарарланишни яширувчи руткитлар ҳам бўлиши мумкин. 

Шу муносабат билан, экспертлар активатор-дастурлардан фойдаланишдан эҳтиёт бўлишга чақиришди.

Top