Фан-техника | 14:14 / 03.07.2018
14862
2 дақиқада ўқилади

2018 йилнинг энг ишончли йўлтанламаслари маълум қилинди

Американинг J.D.Power компанияси Шимолий Америкада автомобиль бозорида турли таснифлар бўйича энг ишончли транспорт воситалари рўйхатини эълон қилди. Агар йўлтанламаслар эътиборга олинмаса, Genesis, Kia ва Hyundai энг ишончли автомобиль маркалари деб топилди. Volvo, Jaguar ва Land Rover рейтингни энг қуйи ўринларини эгаллаган. 

Америкаликлар Hyundai Tucson моделини кичик ўлчамли кроссоверлар туркумига киритишган. У ўз таснифида энг ишончли деб баҳоланган. Бироқ Kia Sportage ва Mitsubishi ASX ҳам ундан қолишмаслиги маълум бўлган.

Фото: Hyundai

Уларга бу борада қиммат автомобиллар орасида BMW X1 ва Mercedes-Benz GLA рақобат қилиши мумкин. 

Фото: BMW
Фото: Mercedes-Benz

Buick Envision — энг ишончли ихчам кроссовер. Honda CR-V ундан унчалик ҳам қолишмайди.

Фото: Buick Envision

Lincoln MKC — энг қиммат ихчам ишончли кроссовер деб топилган. Porsche Macan ва Mercedes-Benz GLC ҳам ёмон эмаслиги қайд этилган. 

Фото: Lincoln

Ўрта ўлчамдаги кроссоверлар орасида Kia Sorento етакчилик қилмоқда. Америка автоҳаваскорлари бу таснифда Hyundai Santa Fe, Ford Explorer ва Nissan Murano моделларини ҳам юқори баҳолашган.

Фото: Kia

Ўрта ҳажмли қиммат кроссоверлар орасида BMW X6, Lexus RX ва Porsche Cayenne жуда ишончли деб топилган. 

Фото: BMW

Ford Expedition эса, Chevrolet Tahoe йўлтанламасидан тўлиқ ҳажмли кроссоверлар тоифасида етакчиликни тортиб олди.

Фото: Ford

Мавзуга оид