Чин муҳаббат ва садоқат тимсоли: Саид Аҳмаднинг қамоқхонадан жўнатган хати

Фото: nasimov.pro
Чин муҳаббат ва садоқат ҳар қандай шароитда ҳам аслини йўқотмайди. Собиқ тузумнинг қонли қатағонларидан минглаб инсонлар қатори азоб чеккан Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва унинг суюкли рафиқаси, беназир шоира Саида Зуннунованинг ҳаёт йўллари бунга мисолдир. Ёзувчининг Жезқозғон (Қозоғистон, Қарағанда вилояти) қамоқхонасидан жўнатган мактубларини ўқиб, бу фикрга амин бўлиш мумкин. Саид Аҳмад 1951 йилнинг 5 май куни ёзган хатида шундай дейди:
“Мен на Ватан олдида, на инсоният олдида айбдор эмасман. Фақат сизнинг олдингиздагина гуноҳкорман, холос. Ҳа, фақат сизнинг олдингизда! Чунки айни замонда чекаётган азобларингиз фақат мен туфайли. Мен бўлмаганимда Сиз бунча қийналмаган бўлардингиз. Хаёл кучи билан сизни қай шароитда яшаётганингизни кўриб турибман. Шодлик ва қайғуларимга шерик бўлган, ғариб масканимда сиёҳдонимнинг етимлигини сездирмаган чинакам дўстимни унутмайман. Шодлигини кўрмай, ғамига шерик бўлган кимсани унутиб бўладими, ахир?!”.
Бу пайтда Саида Зуннунова “халқ душманининг хотини”, деган таъқиб остида яшаган. Шоирани ишдан бўшатишган. Яшаш шароити жуда қийин аҳволда бўлган. Шундай эса-да, у турмуш ўртоғининг кўнглини кўтаришга, турмушдаги икир-чикир гаплар билан уни бироз чалғитиш, умид беришга ҳаракат қилган. Бу мушфиқ аёлнинг қамоқхонадаги Саид Аҳмадга 1952 йил, 23 январда юборган хатида шундай сўзлар бор:
“Янги дастурхон олдим, салфеткалар тикдим. Сиз келганингизда биринчи йиғилган меҳмонларга ёзаман, деб ният қилдим. Сервизимизнинг камини тўлатдим. Саид Аҳмад ака, нима қилай, ўзимни ўзим шундай овутиб ўтираман. Агар ўз аҳволимга фақат ақл кўзи билан қарасам, жинни бўлиш ҳеч гап эмас. Шунинг учун баъзан бўлаётган нарсаларнинг ҳаммасини унутишга ҳаракат қиламан: кийимларингизни оламан, тозалаб қайта қўяман, рўмолча тикаман, носкиларингизни ямайман. Шундай пайтларда сиз ҳозир келаётгандай бўлиб туюлади менга”.
Бу хатларни ўқиб, чин муҳаббат ва садоқатнинг икки улуғ тимсоли бугун ҳам кўпларга ибрат мактаби эканига амин бўламиз.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

15:18 / 04.11.2023
«Офтоб ойим» – ватанга садоқат ҳақида ҳаётий ҳикоя

20:37 / 07.06.2020
8 июндан ўнта телеканалда «Сабру садоқат» сериали намойиши бошланади

21:19 / 02.06.2020
Ўзбекистоннинг барча телеканалларида Саид Аҳмад ҳаётига бағишланган сериал намойиш қилинади

15:38 / 18.02.2017